Нарх белгилаш хоҳ уруш, хоҳ тинчлик ҳолатида бўлсин, ҳамма шароитларда уммат учун ўта зарарли ишдир. Чунки у махфий бозорни очиб беради. Одамлар давлатдан беркитиб, унинг назоратидан қочиб, савдо қила бошлайдилар. Ҳозирги замонда уни, қора бозор, дейдилар. Натижада нархлар кўтарилиб, ҳамма товарларни бойлар эгаллаб олиб, камбағаллар четда қоладилар. Негаки, нархни белгилаш истеъмолга ҳам, ундан ўтиб ишлаб чиқаришга ҳам таъсир қилади. Иқтисодий тангликни юзага келтириши ҳам мумкин. Бунинг устига одамлар ўз молларининг ҳукмронларидирлар. Мулкка эга бўлиш унга ҳукмронлик қилишдир. Нарх белгилаш эса бундан қайтаришдир. Шаръий ҳужжатсиз бу ишни қилиш мумкин эмас. ҳужжат эса ворид бўлмаган. Шунга кўра, одамларнинг товарларига муайян нарх белгилаб, уни ошириш ёки туширишни тақиқлаш жоиз эмас. Уруш пайтлари ёки сиёсий тангликлар чоғидаги нархларнинг кўтарилиб кетиши, бозорда товарларнинг етишмаслиги туфайлидир. Бунинг илдизи эҳтикор ёки камайиб кетганликка бориб тақалади. Агар етишмаслик эҳтикордан келиб чиқаётган бўлса, бу ишни Оллоҳ ҳаром қилган. Камайиб кетганликдан келиб чиқаётган бўлса, одамларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб етишмаётган товарларни ўзининг жойларидан олдириб келиб, бозорга қўйиш халифанинг бурчидир. Шу билан нархлар кўтарилишнинг олди олинади. «Рамода йили, деб номланган очарчилик йилида озуқа камёблигидан фақат ҳижоздагина очарчилик бўлганди, нархлар кўтарилганди. ўшанда Умар ибн Хаттоб р.а. озиқ-овқатга муайян нарх белгиламади, балки одам юбориб Миср ва Шом диёрларидан ҳижозга озиқ-овқат олдириб келди. Шу билан нархлар тушди. Нарх белгилашга ҳожат қолмади».
47-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|